Сўнгги пайтларда вилоят ҳокимлигидаги (Бухоронома ва Бухарский вестник) газеталари таҳририятида меҳнат қонунчилиги ходимлар манфаати қўпол равишда бузилаётгани боис сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Жорий йил май ойида карантин бўлгани сабабли таҳририятда 24 киши ўрнига 10-1 2киши ишлади, қолганлар уйда бўлди. Бош муҳаррир: “Мен Олотда табиий офат зарар етказган биноларни таъмирлашга бириктирилганман”, деб май ойи давомида бир кун ҳам таҳририятга ишга келгани йўқ. Бироқ май ойи учун тўлдирилган табелга барча ишга тўлиқ келган деб кўрсатилди. Раҳбар ўзига ва яқин бўлган кишиларига қўшимча тўлов ва 1-1,5 ставка ҳиссада маош ёзди. Ҳамда бир ой давомида ишга умуман келмаганларга ойлик берилди. Менга эса штат жадвали кўрсатилган ойлик (1 162 251 сўм) ўрнига пластик карточкамга атиги жами бўлиб 783 000 сўм (аввал 500 000 кейин 283 000 ) кўчирилиб, моддий манфаатдорлигимга зарар етказилди. Шу пулга оиламни 3 нафар вояга етмаган фарзандларимни қандай боқаман? Бу биринчи масала эди.
Иккинчи масала.
Таҳририятимизнинг ўз биноси бўлмаганлиги сабабли босмахонанинг биносида ижарада туриб иш юритамиз. Босмахонадан 60-70 миллион қарзимиз бор экан. Таҳририятнинг қимматбаҳо фалга-калка қоғозларини босмахона раҳбари бизнинг раҳбаримиздан ижара пули ўрнига балансимиздаги охирги қолган 500 дона фалга-калкани олдиндан беришимизни талаб қиляпти. Корхона балансидаги барча инвентарлар, мол-мулкларга жавобгар ўзим ман. Чунки бу жавобгарлик менга юклатилган. Aгар биз ҳозирги вақтда фалга-калкани ҳаммасини берсак вилоят миқёсидаги отахон газетамизнинг ёпилиши муқаррар. Бунга сабаб биринчидан, тиражимиз тушиб кетган. Иккинчидан, счётимизда пул йўқ. Кейинчаликка ҳам бу фалга-калка қоғозларини сотиб ололмаймиз. Учинчидан, ойлик маошимиз 700-800 минг сўм атрофида. 2 йилдан буён ойлигимиз ошмаган. Оладиган қалам ҳаққимиз бир пачка семечкага етмайди. Хуллас, маошимиз кам. Тўртинчидан, ҳаттоки касб байрамимизга ҳам ва ундан олдингиларида ҳам премя (байрам пули), моддий ёрдам, мукофот пули деган нарсалар 3 йилдан бери йўқ. Шу сабабли бизнинг муассиссимиз вилоят ҳокимияти газетамизга эътибор қаратишларини, бино билан таъминлашингизни, босмахонадан 60-70 миллион атрофидаги қарзимизни тўлаб беришларини, тиражимизни ҳам кўпайтириб, ойлик маошимизни оширишга ҳамда менинг моддий манфаатимни ҳимоя қилишингизни сўрайман.