Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди
Бухоро

Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди

14.10.2023 166
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни «Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Шофиркон туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 38 нафар ёшлар Бухоро давлат педагогика институти ректорига бириктирилган.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров томонидан мазкур ёшларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганишлар давомида ректор «Боғиафзал», «Саврак», «Жўйрабод» «Тезгузар», «Темирчи», «Пахтаобот», «Хорин», «Хўжа Ориф» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи «аҳволи оғир» тоифадаги ёшлар билан учрашиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича суҳбат ўтказди. Бир қатор ёшлар ахборот ва замонавий технологиялар соҳасига қизиқиши ҳамда бу соҳаларни ўрганмоқчи эканлиги ҳақида айтиб, онлайн курслар ташкил қилишни сўрашди. Ректор ёшларни қўллаб-қувватлаб, яқин кунларда уларга ноутбуклар берилиши, онлайн курслар ташкил қилинишини айтиб ўтди.

Мулоқот давомида моддий ёрдамга муҳтож ва соғлиги ёмонлашган ёшларга ёрдам бериш борасида аниқ манзилли ишлар олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди. Баҳодир Маъмуров сўралган масалалар бўйича муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам берди. Аниқланган муаммолар йўл хариталарига киритилиб, тегишли масъуллар бириктирилди ва ижроси назоратга олинди. Шунингдек, ёшларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ректор ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича бу каби ишлар доимий олиб борилишини таъкидлади. Зеро, ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифасидир.

Шерзод Камалов 14.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Бухоро
Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Бухоро
Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади
Бухоро
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

19.03.2026 33

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

18.03.2026 6

Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади

17.03.2026 273
Бухоро

Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди

14.03.2026 254

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?