Газ таъминоти ходимлари ҳам бугун қаҳрамонларча меҳнат қилмоқда. Тўғри, қайсидир маънода сиз уларни айбларсиз, аммо уларнинг мақсади битта – сизга илиқликни улашиш.
Ромитан ва Шофиркон туманида ҳам вилоятнинг бошқа ҳудудлари қатори таъминотни бир маромда етказиб бериш учун фаолият тўхтагани йўқ. Газ қувурлари, газ маромлаш қурилмалари назоратда.