Барчамизга маълумки ўзгариб бораётган дунёда турли туман хавф-хатарлар нафақат ёшлар келажаги балки бутун миллат тақдирини таҳлика остида қолдирмоқда. Ёшларни ёд ғоялар таъсиридан асраш билан бирга уларни ҳар хил кучли таъсир этувчи моддалар, гиёхвандлик ва гиёхванд дориларга қарамлик келтириб чиқарувчи моддалардан асраш долзарб муаммолар касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарияти томонидан ёшларимизни бу каби хавф-хатарлардан асраш ва уларнинг порлоқ келажагини учун доимий асосда бу каби хавфли иллатлар билан курашиб борилмоқда. Бироқ, таасуфки бази кимсалар томонидан кучли таъсир этувчи ва захарли моддаларни Республикамиз ҳудудига олиб кириш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳолатлари учрамоқда. Қонунчилигимизда бундай шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиб, бу кабии жиноий қилмишларга яраша жазо чоралари доимий асосда қўлланиб борилмоқда. Жазо чораларининг кучайтирилишидан энг асосий мақсад келажак бунёдкорлари бўлган ёшларимизни ва халқимизни асраш учун хизмат қилади деб уйламан.
Мазкур турдаги жиноятларни квалификациялаш ва ушбу жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан судлар томонидан тайинланиши лозим бўлган жазо турларига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий суди пленумининг кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисидаги 2021 йил
27 ноябрдаги 33-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу пленум қарорига асосан айни турдаги жиноятлар хусусида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёхуд психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни (бундан буён матнда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар деб юритилади) қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишларини кўриб чиқишда, судлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунлари билан бир қаторда қуйидагиларга амал қилишлари лозим бўлган нормалар кўрсатиб ўтилган жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунларига, жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли қарорига), Яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти лицензияланиши шарт бўлган портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сонли қарорлари инобатга олиниши лозимлиги белгилаб ўтилган.
Бундан ташқари судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган қуйидаги рўйхатлар келтириб ўтилган, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорларнинг рўйхатларига этибор қаратилиши айтиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддасида назарда тутилган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш деганда, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарни ўтказиш мақсадида тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш тушунилиши белгилгиланган.
Айни мазкур пленум қарори билан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш деганда, уларни қонунчиликни бузган ҳолда кимёвий моддалардан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан бир маротаба ёки кўплаб олишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозимлиги, кучли таъсир
қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда қайта ишлаш деганда, таркибида бир ёки бир неча кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар мавжуд қаттиқ ёки суюқ аралашмаларни қўшимча моддалардан тозалаш (рафинация) ёхуд бундай аралашмада кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар нисбатини кўпайтириш, шунингдек, бошқа фармокологик актив моддалар билан аралаштириш орқали уларнинг одам организмига таъсирини кучайтириш тушунилишини инобатга олиш, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда олиш деганда, уларни ҳар қандай усулда олиш, шу жумладан, сотиб олиш, ҳадя тариқасида ёки бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёки қарзни узишда ўзаро ҳисоб-китоб воситаси сифатида олиш, шунингдек, бошқа товарлар ёки ашёлар билан алмаштириш, топилмани ўзлаштириш эканлиги, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиш билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий жой ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қанча вақт давомида қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилган.
Шу ўринда асосли савол тўғилиши мумкин, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш деганда нима тушунилади, яъни уларни ҳар қандай транспорт туридан ёки ташиш воситаси сифатида қўлланилган қандайдир объектдан фойдаланган ҳолда бир жойдан бошқа жойга, шу жумладан, бир аҳоли пункти доирасида кўчириш, шунингдек, қайд этилган восита ва моддаларни бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик шахснинг масъул шахси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш тушунилиши лозим, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда жўнатиш деганда, шахснинг почта алоқаси, ҳаво ёки бошқа транспорт туридан фойдаланиб, уларни почта жўнатмалари, посилкалар ёки юк (багаж) сифатида, шунингдек, ўзи бевосита иштирок этмаган ҳолда бошқа шахс орқали қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда кўчиришга қасддан қаратилган ҳаракатлари тушунилиши лозим. Бундай вазиятларда, ушбу қилмишлар учун жиноий жавобгарлик шахсда келгусида мазкур моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш қасди мавжуд бўлганидагина, вужудга келади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда эса, уларни ҳар қандай усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига бериш ёки қарз сифатида бериш ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда моддалар шахс томонидан бевосита ёки бошқа усулда (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб кўйилган.
Сўзимиз охирида айтмоқчимизки аввало ёшларнинг тақдирига уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб баркамол инсон бўлиб етишиши учун барчамиз масъулмиз, халқимизни бу каби иллатлардан асраш учун эса қўлимиздан келган барча зарур чораларни кўришимиз зарур, зеро гиёхвандлик ва кучли таъсир қилувчи дорилар таъсирига тушиб қолганларнинг ва айнан шундай жиноий йўл билан бойлик орттираётганларнинг тақдиридан сабоқ чиқаришимиз лозим.
Жасурбек Сатторов,
Пешку туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси