Қуёшда пайдо бўлган кичик доғ икки кун ичида 10 мартага катталашиб, Ернинг катталиги билан таққосланадиган ўлчамга эга бўлди.
Бу доғнинг ёмон жиҳати шундаки, у Ер томон йўналтирилган ва олимлар яқин орада чақнашлар юз беришидан огоҳлантирмоқда. Қуёшдаги бу отилишлар натижасида сайёрада геомагнит бўрони пайдо бўлади.
Қуёш ўтган ҳафта давомида фаоллигини кўрсатмаган, бироқ ўтган ҳафта бошида C ва M синфидаги иккита кучли чақнаш содир бўлган. Натижада, иккита плазма оқими бирлашиб, Ерга қараб йўналтирилган, бу эса G2 синфидаги геомагнит бўронни келтириб чиқарган.