Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари 2021 йил 12 октябрда Бухоро вилоятига ташрифи давомида Қоракўл халқаро математика мактабида ҳам бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишган эди.
Жараёнда мактаб ўқувчилари Президентимизга ўз орзу-мақсадлари, интилишлари, режалари ҳақида сўзлаб беришар экан, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш борасидаги таклифларини ҳам билдиришган эди.
Мамлакатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, бугун, 2 июнь куни Қоракўл халқаро математика мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Туркия давлатига жўнаб кетишди.
Вакилларимиз жорий йилнинг 16 июнига қадар Туркия давлатининг Бурса шаҳрида қисқа муддатли ўқув курсини ўтаб қайтишади.