Бугунги кунда кўпчилик инсонлар қон босимининг кўтарилишидан азият чекадилар. Шу боис эътиборингизга қон босимини уй шароитида меъёрда ушлаб туришга ёрдам берувчи табиий маҳсулотлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.
Кунингизни доимо янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Чунки бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш янада фойдали ҳисобланади.
Доимо янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодринг қўшиб тайёрланган салатлар ҳам бундан мустасно эмас. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва селдрли салат истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(!!) олма сиркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшсангиз ҳам бўлади.
Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.Ушбу аралашма қон босимини туширишда ёрдам беради: 2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичинг.