Ҳукумат қарори билан қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади. Талабгор субсидия олиш учун электрон тартибда мурожаат йўллайди. Мазкур янгилик 1 октябрдан амалга киритилади.
Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга ва зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлаш каби мақсадларда ажратилади.