Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 449
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Қиш қишлигини қилади, деган гап ҳали унутилмаган. Гарчи кейинги йилларда қор нималигини билмайдиган болаларимиз ўсиб келаётган бўлса-да, совуқ нималигини бола ҳам, катта ҳам билади, ҳис қилади. Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудлари ва Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Натижада 10-15 январь саналарида юртимизда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12- -17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти.

Хўш, вилоятимизда ҳам кутилаётган совуқ шароитига соғлиқни сақлаш тизими муассасалари қанчалик тайёр? Бу ҳақда бир неча кун аввал вилоят ССБ масъул ходими Ғафур Сафаровнинг “Энергия узлуксизлигини таъминлаш йўлида” деган мақосини эълон қилган эдик. Энди шу масала бўйича тиббиёт муассасаларидаги ҳолатни ўрганишга киришдик. Вилоят марказининг “Тиббиёт шаҳарчаси” деб номланадиган Карвон-бозор тарафидаги бир-иккита тибббиёт муассасалари раҳбарлари ташрифимизга рози бўлмадилар, сабаби, уларда ремонт кетаётган экан… Ремонт ўз йўлига, барибир, уларга ҳам совуқ қиш шароитида касалхоналарда шароит қандайлигини ўрганишга йўл топамиз. Бугун Бухоро шаҳар ТБга қарашли Марказий шифохонанинг қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишишга қарор қилдик.

Шаҳар Марказий шифохонасининг иссиқлик энергияси масаласида ютган томони шундаки, унинг бинолари Бухоро шаҳар марказлашган иссиқлик узатиш тизимига уланган. Касалхонанинг ўзида иситиш қозонхонаси бунёд этишга эҳтиёж йўқ.

Шундай бўлса-да, 212 бемор ўрнига мўлжалланган касалхонанинг мавжуд 10 та бўлимининг ҳаммасига “А” типидаги иссиқ сув бериш мосламалари ўрнатилган. Бугун, яъни душанба куни бўлимлардаги палаталарда жами 132 та бемор ётган экан. Жумладан, биз кўрган Болалар бўлимида 34 та бола ётибди. Биз айрим палаталарга кириб, беморлардан шароит бўйича ҳол-аҳвол сўрадик.

-Палатамизда иссиқлик меъёрида, ҳатто мен истагандан ҳам юқори. Лекин боламга иссиқлик кераклигини ўйлаб, терлаб бўлса ҳам у билан бирга ётибман, – дейди Болалар бўлимидаги бемор Л.С.

Бундан ташқари, палатага ҳар бир койка учун эҳтиёж туғилганда фойдаланиш мақсадида таъминотдагидан ташқари яна битта устки одеяло киритиб қўйилган.

Худди шундай шароитни бошқа палаталарда ҳам кўрдик. Бўлимлардаги овқатланиш, дам олиш, ювиниш хоналарига ҳам қўшимча иссиқ сув бериш мосламалари ўрнатилган.

Мабодо марказий электр тармоғидан ток узилиб қолган тақдирда, муҳим бўлинмалар (реанимация, тез ёрдам, бошқарув тизими) токсиз қолмаслиги учун 5 та генератор керакли жойларга ўрнатиб қўйилган.

Бугундан бошлаб Марказий кавсалхонада “Куз-қиш мавсуми кун-кун штаби” иш бошлади. Унга шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Фахриддин Ражабов масъул этиб тайинланган. Штаб бошлиғи эса ТБ бошлиғи Ф. Норовнинг ўзи.

Хуллас, ҳамма ишлар жойида. Масъулиятли ва ишончли одамлар бошқараётган жойда ҳар қандай эҳтимолий хавфдан ёки қандайдир текширишдан қўрқишга ҳожат йўқ. Биз Бухоро шаҳар ТБ Марказий касалхонасида қиш мавсумидаги эҳтиёт чоралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш дааврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори ҳамда шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлигининг тегишли буйруқ ва қарорлари асосида ташкил этилганига гувоҳ бўлдик.

ХЕШТЕГ: #Қиш
Шерзод Камалов 09.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётлар олиб келинади
Бухоро
Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?
Бухоро
А.Дониш МФЙ раиси фаолиятидан норози бўлиб қолдирилган мурожаат юзасидан муносабат
Бухоро
Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 332
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 203
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 322
Саломатлик

Дориларни шифокор тавсиясисиз истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин – Мутахассис

26.12.2022 152

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?