Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қашқадарёда аёлни аёвсиз калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлаган ака-ука қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қашқадарёда аёлни аёвсиз калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлаган ака-ука қамалди
Бухоро

Қашқадарёда аёлни аёвсиз калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлаган ака-ука қамалди

17.03.2023 679
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Укаси ўзидан катта аёл билан “илакишиб” юрганидан ғазабланган акалар аёлнинг қўлларини боғлаб, унга жиддий жароҳат етказишди

2022 йилнинг июль ойида Қашқадарёда ака-ука 38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлагани ҳақида хабар бергандик. Мазкур иш судда кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.
Суд ҳужжатларига кўра, аёл ўзидан кичкина эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, бир уйда яшаган. Бундан хабар топган эркакнинг акалари ярим тунда улар яшаётган уйга бориб, иккисини ҳам зўрлик билан ўз уйларига олиб келишади. Кейин, уларни арқон билан боғлаб, аёлни қамчи билан калкатлашади. Буни кўриб турган ота ўғилларига аёлнинг сочини кесиб ташлашни буюради. Тонгга яқин аёл дераза орқали уйдан чиқиб, қочиб кетади.
Судда эркаклар қилган ишидан пушаймонлигини билдиришиб, жабрланувчидан кечирим сўрашди.
“Мени яроқсиз аҳволга келтиришди. Соғайиб кетишимга ким кафолат берарди? Отамнинг оғайниси (эркакларнинг отаси — таҳрир) эканлиги сабаб уларни кечираман”, – дейди жабрланувчи аёл.
Чиқарилган суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ота ва кичик ўғилга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, қолган икки ўғилнинг бирига икки йил, бошқасига эса уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

Шерзод Камалов 17.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 36
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 65

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 48
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 55

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?