Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ғиждувонда банк ходими 41 кишининг пластигидан пул ўғирлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ғиждувонда банк ходими 41 кишининг пластигидан пул ўғирлади
Бухоро

Ғиждувонда банк ходими 41 кишининг пластигидан пул ўғирлади

05.07.2023 310
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


21 ёшли банк ходими 41 кишининг пластигидан 21 миллиондан ошиқ пулларни ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган фуқаро туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, банк картаси ҳисобидан пуллар йўқолганини билдирган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида пулларни ўзлаштирган шахс банк ходими экани аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу ходим 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йил 29 май кунига қадар фуқароларнинг пенсия тўловлари, моддий ёрдам ва 2 ёшгача нафақа пулларини олиш мақсадида очилган 48 та банк карталарининг 41 тасидан жами 21 миллион 900 минг сўм пулларни ўғирлаган. У бу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2002 йилда туғилган Ғиждувон туманидаги банк филиали сайёр касса кассирига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳозирда ўғирланган маблағларнинг барчаси қопланиб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Шерзод Камалов 05.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 239
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 197

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?