Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 138-сонли Қарорига асосан ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, ерларни муҳофаза қилишнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланди.Жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги жами 1118 та ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ижро ҳужжатларидан, 304 таси амалда ижро этилган бўлиб, шундан 185 таси қишлоқ хўжалиги ерларига ноқонуний қурилган қурилмаларни ва 119 таси бошқа ноқонуний қурилган қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ижро ҳужжатлардир. Бюронинг Вобкент туман бўлими ходимлари томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш борасида бир қатор ишлар бажарилди.Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 12.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, Вобкент туман, “Ширин” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 5407-контур аҳоли пункти тоифасидаги 0,0169 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган пойдеворни жавобгар С.Рамазонов ҳисобидан буздириб, жавобгар зиммасига ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш борасида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор буздирилиб, ер майдони дастлабки ҳолатга келтирилди.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси