Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди
Бухоро

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди

05.06.2022 324
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилнинг 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига топшириқлар берилди.

Аҳоли ва корхоналарни ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича берилгантопшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, завод раҳбарияти ва масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қилган ташрифи давомида масъул мутахассислар билан учрашиб, корхонанинг жорий фаолияти, ишлаб чиқариш бўйича самарадорликка эришиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Жумладан, 2022 йил июнь ойидаги кўрсаткичлар ва заводнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 20,0 минг тонна нефть, 20,0 минг тонна газоконденсат хом-ашёси ҳамда 5,0 минг тонна нафта (прямогонный бензин) ярим тайёр маҳсулотларни импорт асосида сотиб олиш ҳамда қайта ишлаш орқали истеъмолчилар талабани тўла қондириш, шу орқали бир маромда ёнилғи билан таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, хом-ашё харид қилиш бўйича бажарилган ишлар, режалаштирилган вазифалар таҳлили қилинди. Хорижий етказиб берувчи компанияларга валюта маблағлари тўлангани ҳамда ҳозирги кунда маҳсулот юклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Бошқарув раиси мамлакатимиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун камида олти ойлик доимий захира яратилиши кераклигини таъкидлаб, 2022 йилнинг июнь ойида 92 900 тонна углеводород хом ашёларин қайта ишлаш бўйича топшириқ берди.

Республика истеъмолчиларини узликсиз нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, 132 700 тонна хом ашёни қайта ишлаш режалаштириб олинди. Таъкидлаш керакки, топшириққа нисбатан режанинг 142,8% бажарилиши кутилмоқда.

Ўз навбатида, маҳсулот таннархини пасайтириш, унинг сифатини янада ошириш ҳамда барча талабларга мос бўлиши тўла таъминлашга доир лойиҳалар тақдим этилди.

Бошқарув раиси заводнинг ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, у ерда таъмир ишлари бажарилганидан сўнг, технологик жиҳозлар ҳолати ўрганилди. Ҳажми 5000 м3, GTL синтетик керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун мўлжалланган 2 та сиғим қурилишининг якуний босқичи билан танишиб чиқилди.

Ташриф якунлари бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятига маҳсулот етишмовчилигига мутлоқо йўл қўймаслик учун барча чораларни амалга ошириш, завод саноат қувватларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Шерзод Камалов 05.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?