Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётгани маълум қилинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётгани маълум қилинди
Саломатлик

Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётгани маълум қилинди

24.07.2020 42
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова бугунги кунда Ўзбекистонда ваҳимага берилаётган аҳоли сони ортиб бораётгани, уларнинг асосий қисми эркаклар эканлиги хусусида маълум қилди.

Жумладан, «Мен 2 марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чиқди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман, шу билан бир қаторда ўзимда коронавируснинг ҳамма симптомларини кузатяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда тест натижаларим манфий, деб мени даволашдан бош тортишяпти», — деган саволга мутахассис атрофлича изоҳ берган.

Бугунги кунда тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ва шифохоналар, СЭОМга мурожаат қилаётганларнинг жуда кўп қисми ҳам ўзларида айнан шундай белгиларни сезаётгани ҳақида гапирмоқда. Лекин уларнинг ҳаммасида ҳам касалликлар айнан коронавирусга тегишли эканлиги исботланмаяпти.

Ваҳиманинг ўзи ҳам ярим касаллик, деган нақлни седан чиқармаслик керак. Ижтимоий тармоқларда бўлаётган ҳар кунлик мурожаатлар, кўрсатилаётган видеолавҳалар, берилаётган нохуш хабарларнинг барчаси ҳар бир инсоннинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Худдики ўзимизда нафас бўғилаётгандек сезамиз, лекин ўтган йили худди шундай шамоллаш белгилари бўлган бўлсада югуриб МСКТ қилишга, СЭСга, шифохонага ётишим керак, деб мурожаат қилмаганмиз. Бугунги кунда айнан нохуш ҳолатнинг борлиги учун ҳам аҳоли орасида ваҳима кайфияти жуда кўпайиб кетган.

Илтимос, ваҳимага берилишга ҳеч қандай асос йўқ. Ижтимоий тармоқларда кузатаётган Италия ёки Испаниядаги ҳолатлар бугунги кунда республикамизда йўқ. Лекин мурожаатлар кўп. Бу мурожаатларнинг кўпчилиги асоссиз тарзда тез тиббий ёрдамга қилингани учун кўплаб нохуш ҳолатлар кузатилмоқда.

Ваҳимага тушган аҳоли ижтимоий тармоқлардаги нохуш ҳолатларни ўқимаслиги керак. Чунки бу барибир ҳар куни одамнинг иммунитетини туширишга ҳаракат қилади. Нима учун болаларда касаллик енгил кечади? Чунки болалар ваҳима нима эканлигини билмайди. Нима учун биз 65 ёшдан ошган аҳолида мана шундай касалликлар бўлиши, оғир ўтиши мумкин, деб огоҳлантирсак ҳам айнан шу катта ёшдагиларга қўшимча равишда ёш аҳолимизда ҳам, биз таҳлил қилиб чиқдик, кўпроқ эркакларда ваҳима ҳолатлари бор. Бу бўйича ҳам ҳар битта оилавий поликлиникада тузилган мобил бригадалар, Call-марказларга келаётган телефон қўнғироқлари ҳар бири юзасидан бизга маълумот бермоқда.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Барно Одилова

Штаб аъзоси аҳолидан ваҳимага берилмаслик, оилавий хушкайфият муҳитни таъминлаш, соғлом уйқу ва соғлом ҳаёт тарзини кечириб, ўзларига яқин суҳбатдош билан суҳбатлашиш, ёқимли машғулотлар билан шуғулланишни тавсия этди.

ХЕШТЕГ: #коронавирус
Шерзод Камалов 24.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 494
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?