Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси
Бухоро

Ўзбекистонда электр ва газдан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганлар 660 минг сўмгача мукофотланади — қонун лойиҳаси

13.07.2023 135
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Вазирлар Маҳкамаси “Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги қарор лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйди. Лойиҳа 6 июнь санасига қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлди.
Вазирлар Маҳкамаси бу лойиҳа президентнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва ‘рақамли энергоназорат’ тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, жамиятда бу каби ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

Таклиф этилаётган ҳужжатга кўра, электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш, улардан оқилона фойдаланишга нисбатан бепарво муносабатда бўлишни олдини олиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган “Энергоназорат” платформаси ишлаб чиқилади.
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалари орқали қайд этилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади (БҲМ = 330 минг сўм)
Жисмоний шахсларнинг видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар қуйидагиларга йўналтирилади:
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳисобварағига — ундирилган сумманинг 50 фоизи;
тегишлилиги бўйича электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газ таъминоти корхоналари ҳисобварақларига — ундирилган сумманинг 50 фоизи.
Таъкидланишича, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар нотўғри жойга ахлат ташланган ҳолатлар, лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганликлари учун ҳам пул мукофоти олишади.

Шерзод Камалов 13.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?