Ротация тартибида лавозимга тайинланган давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар ва тегишли компенсациялар белгиланади.
Ротацияда бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан яшаш ва транспорт харажатларининг ўрнини қоплаш давлат бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.