Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат компанияларини ташкил этишга чекловлар қўйилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат компанияларини ташкил этишга чекловлар қўйилади
Бухоро

Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябрдан бошлаб давлат компанияларини ташкил этишга чекловлар қўйилади

08.07.2020 14
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди, деб ёзмоқда Spot.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб бир турдаги маҳсулот бозорида беш ёки ундан ортиқ хусусий компания мавжуд бўлган тақдирда (мудофаа ва миллий хавфсизлик мақсадида ташкил этилган компаниялардан ташқари), давлат иштирокидаги компаниялар, уларга бириктирилган шахслар ва давлат муассасалари ташкил этилмайди.

Шунингдек, фармонда давлат харидлари механизмига ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб ижрочилар ғолиб деб эълон қилинган кундан бошлаб икки кун ичида 25 фоиз ва ундан ортиқ улушга эга акциядорлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиши керак бўлади.

Шу ва бошқа тадбирлар натижасида қуйидагиларга эришиш кутилмоқда:

  • монопол корхоналар сони 40 фоизга қисқаради;
  • мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрни ва инвестицион жозибадорлиги ошади;
  • бизнеснинг иштироки кенгаяди;
  • иш ўринлари сони кўпаяди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қатор корхоналарнинг эксклюзив имтиёзларини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Аввалроқ Президент рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлигини таъкидлаганди ва Ўзбекистон бозоридаги рақобат ҳақида гапирганди.

Bukhara News 08.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?