Ўзбекистон импортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 2,3 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда 1,9 млрд доллар ва 1 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
Корея – 896 млн;
Туркия – 575 млн;
Германия – 422 млн;
Туркманистон – 205 млн;
Ҳиндистон – 202 млн;
АҚШ – 169 млн;
Италия – 139 млн АҚШ доллари.