Хабар бериб ўтганимиздек, кечадан Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида уч кунлик оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ташкил этилган ушбу оммавий сайёр қабулнинг дастлабки манзили Когон шаҳар бўлди.
Истироҳат боғида ўтказилаётган қабулда Бухоро, Когон шаҳар, Бухоро, Когон ҳамда Қоровулбозор туманлари аҳолиси иштирок этмоқда.