Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентлик ғаллакорлар режани ортиғи билан бажарди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентлик ғаллакорлар режани ортиғи билан бажарди
Бухоро

Вобкентлик ғаллакорлар режани ортиғи билан бажарди

17.06.2022 144
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент туманидаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари билан дон қабул қилиш корхоналари ўртасида 13 минг 457 тонна ғалла етиштириб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Экин парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги натижасида тўлиқ ҳосил етиштирилди. 

Ўтган 15 кун давомида далаларда ғалла ўрим-йиғими қизғин бўлди. Мавжуд 24 та ўрим комбайнлари, 100 га яқин ташувчи техникларнинг мавсумга пухта ҳозирланганлиги, таъминотнинг етарли даражада таъминланганлиги иш суръатини оширди. Ҳар куни қабулгоҳларга минг тоннагача ғалла саранжомлаб топширилди. Шунинг натижасида 16 июнга қадар режадагидан кўпроқ ҳосил йиғиштириб олинди. Жумладан, товар дон учун 13 457 тонна ғалла қабул масканларига етказиб берилди.

Ғаллачиликда янги тажрибаларнинг қўлланилаётгани, уруғлик дон тайёрлаш тизимининг тўғри йўлга қўйилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилиши эвазига йил сайин ердан юқори ҳосил олинмоқда. Вобкентда ҳам бу борада илғорлик кўрсатаётган фермерлар сони талайгина. Жумладан, “Элач Шабнами”, “Тўймурод Элмурод замини”, “Бешработ саҳовати”, “Файзи Авез”, “Қунди Гавҳар”, “Аҳад Бахшулло Неъмат ўғли”, сингари фермер хўжаликларида гектарлар ҳосилдорлиги 60-70 центнерга етди.  

Ҳали кўплаб фермер хўжаликларида ўрим-йиғим давом этаяпти. Бундан кўринадики, вобкентлик фермерларнинг бу йилги ғалла топшириш режаси янада ортади. Ҳосилнинг мўл-кўл бўлиши фермерларимизнинг давлат олдида юзлари ёруғ бўлиши билан бирга ўз ишчиларига буғдой тарқатиш имкониятига эга бўлишяпти. Чунки режани бажарган ҳар бир фермернинг ўз ихтиёрида ўртача 50-60 тонналаб ҳосил қолиши кутилмоқда.

Шерзод Камалов 17.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Sadoqat Farmonova says:

    Vobkentliklar charchamanglar. Fermerlarimizga rahmat

    Javob berish

Leave a reply Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?