Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентдаги “Ширин” этнотуристик қишлоғини биласизми?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентдаги “Ширин” этнотуристик қишлоғини биласизми?
Бухоро

Вобкентдаги “Ширин” этнотуристик қишлоғини биласизми?

26.01.2023 1.1k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Вобкент туманидаги “Ширин” қишлоғи қадимги Зарафшон дарёси ўзанида жойлашган бўлиб, тахминан 1500 йиллик тарихга эга. Қишлоқ аҳолиси азалдан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Ширин қишлоғида бир қатор маданий мерос объектлари ва миллий урф-одатлар ҳозирги кунга қадар сақлангани диққатга сазовор, албатта.


Қишлоқда шўрданак билан бирга қуруқ мевалар, миллий ширинликлар, полиз экинлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш авлоддан-авлодга ўтиб келаётган мерос саналади. Шу билан бирга, қишлоқ аёллари ушбу маҳсулотларни тайёрлашда ҳар бир кўчадан битта хонадонга йиғилишиб, қадимги урф одатлар, миллий куй–қўшиқларни ижро этиш, лапархонлик, ривоят ва анъаналарни ижро этиб меҳнат қилишни одатга айлантиришган.  


Бундан ташқари, қишлоқда туризмни ривожлантириш ҳамда сайёҳлар учун маҳаллий ҳаётини намоён этиш мақсадида қатор шарт–шароит ҳозирланган бўлиб, ҳозирда этник қишлоқ туризм кластерини ташкил этишга доир саъй-ҳаракат аллақачон бошланган. Жумладан, қадимий қишлоқда туризм маскани, шўрданак ва нишолда тайёрлаш маҳорат дарслари, қадимги таомларни пишириш, қишлоқ тандирларида нон ёпиш, асал тортиш жараёнлари, кўҳна тош тегирмонда ярма тайёрлаш ва ҳалим пишириш, эски урф–одатлар намойиши, миллий ҳунармандчилик билан банд хонадонлар ва шунга ўхшаш кўплаб намойиш турлари ташкил этилмоқда. 
Бугун Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров ижтимоий–иқтисодий ривожланишдаги янгиланиш ва ўзгаришларни яқиндан ўрганиш баробарида “Ширин” этнотуристик қишлоғида бўлишиб, бунда олиб борилаётган ишлар, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракат билан танишдилар. Хусусан, қишлоқ аҳолиси турмуш тарзи, этник таркиби, қишлоқда барпо этилаётган меҳмон уйлари, бунга келувчилар учун кўрсатиладиган хизматлар эътибордан четда қолмади.
Туман раҳбари томонидан масъул мутасаддиларга ҳудудда этнотуризмни ривожлантириш, манзилни янада гавжумлаштириш ва бу ерда банд бўлган оилалар ҳамда фуқароларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш учун етарли шарт-шароитни яратишга доир тавсия ва топшириқлар берилди.

Шерзод Камалов 26.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда
Бухоро
Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди
Бухоро
Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 223
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда

08.12.2025 28
Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 41
Бухоро

Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди

03.12.2025 35

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?