Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров бошчилигида сектор раҳбарлари, Агрокластер ва ҳудуд раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига оид мутасаддилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва фермерлар иштирокида ғалладан бўшаган ерларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқаролар, ерга эҳтиёжмандларга озуқабоп маҳсулотларни экиш мақсадида бўлиб бериш, шунингдек режадан ташқари ортиб қолган буғдой ва сомонини эҳтиёжманд аҳолига имкон қадар бериш борасида тумандаги тўртта сектор ҳудудида ўтказилган семинар натижасида туманда аҳолини рози қиладиган ишлар давом этмоқда.
Вобкент туманида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”даги эҳтиёжманд оилаларга “Чангарон” МФЙ ҳудудига қарашли “Чангарон Замини” фермер хўжалиги томонидан 12 нафар оилага 100 кг дан 1.2 тонна буғдой, “Ширин” МФЙ “Ибод Достонбек” фермер хўжалиги томонидан 6 та оилага 600 кг буғдой, “Ғарибшох” МФЙ “Темир Шароф Диёрбек” фермер хўжалиги томонидан 14 та нафар оилага 100 кг дан 1.4 тонна буғдой “Чангарон” МФЙ “Чангарон Замини” фермер хўжалиги томонидан 10 нафар оилага 25 сотихдан такрорий экин майдони, “Қўқин” МФЙ ҳудудидаги 4 нафар шароити оғир оилаларга “Довулбобо” фермер хўжалиги томонидан 400 кг буғдой, “Чорбоғкент” МФЙ ҳудудидаги 8 нафар шароити оғир оилаларга “Гулнора Гулбахор” фермер хўжалиги томонидан 800 кг буғдой, “Розмоз” МФЙ ҳудудидаги 10 нафар шароити оғир оилаларга “Шўрча кўли” фермер хўжалиги томонидан 1500 кг буғдой, “Хайробод” МФЙ ҳудудидаги 20 нафар шароити оғир оилаларга “Пушмон тепа” фермер хўжалиги томонидан 2000 кг буғдой маҳсулотлари бепул берилмоқда.