Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров томонидан маҳалла ёшларининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

18.07.2023 196
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг 11-апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.
Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш тизимини яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.


Бунда ўз устида ишлайдиган, аъло баҳоларга ўқийдиган, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ўз иш жойига эга бўлган иқтидорли ва ижтимоий фаол бўлган ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол, келажакка ишонувчи ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.
Шу нуқтаи назардан, Вобкент туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча туман ҳокими Фарҳод Умаров “Хўжарабод” ва “Кумушкент” маҳаллаларида бўлиб, шундай ёшлар вакиллари билан учрашиб, улар дуч келаётган ташвиш-муаммоларни ўрганди. Ёшларнинг муаммолари бўйича соғлиғини тиклаш, ишга жойлаштириш каби мурожаатларни имкон қадар ҳал этиш чоралари тўғрисида хонадон эгалари ва ёшларга тушунтирилиб, уларнинг таклифлари инобатга олиниши айтиб ўтилди.
Айни кунларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари вилоятда мавжуд учинчи тоифадаги эътиборга муҳтож ёшлар устида ишлаб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Таъкидланганидек, бугун орамизда мададга муҳтож, муқим иш ўрнига эга бўлмаган ёшлар борлиги бутун куч ва имкониятларни ишга солиш кераклигини, изланишни тақозо этмоқда.  

Шерзод Камалов 18.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 26
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 37
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 472
Бухоро

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

11.08.2026 27

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?