Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ташқи босимлар сабаб Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди — ОАВ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Сиёсат > Ташқи босимлар сабаб Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди — ОАВ
Сиёсат

Ташқи босимлар сабаб Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди — ОАВ

15.01.2023 750
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ташқи босимлар сабаб Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини вақтинча тўхтатди — ОАВ

12 январь куни Туркманистон «Дарёлиқ» станцияси орқали Ўзбекистонга табиий газ экспортини тўхтатди.

«Газета.уз»нинг маълум қилишича, ўша куни «Туркмангаз» давлат концернидан унга қарашли газ ишлаб чиқариш корхоналаридаги муаммолар ва «Дарёлиқ» орқали газ таъминоти тўхтатилгани ҳақида телефонограмма келиб тушган. Турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, газ таъминоти тўхтатилишига «Галканиш» газ конденсати кони ичидаги коммуникацияларида гидрат ҳосил бўлиши сабаб бўлган. Бу кучли совуқларда содир бўлади ва форс-мажор ҳодисадир, деб тушунтирди мутахассислар.

Ўзбекистонга газ етказиб беришнинг тўхтатилиши билан бир қаторда Туркманистон юзага келган муаммолар туфайли Туркманистон—Ўзбекистон—Қозоғистон—Хитой газ қувурига табиий газ етказиб беришни сезиларли даражада қисқартиришга мажбур бўлди. Ўзбекистонда газ истеъмолини вақтинча тежаш режими жорий этилди. Икки давлат мутахассислари техник носозликларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда. Туркманистондан газ етказиб бериш яқин вақт ичида тикланиши кутилмоқда, дея хабар беради манбалар.

Декабрь ойида Ўзбекистон биринчи марта Туркманистон билан тўғридан тўғри, учинчи томон иштирокисиз қисқа муддатли газ етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Туркманистон томони Ўзбекистон билан узоқ муддатли, тўғридан тўғри газ етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қатъий интилишини маълум қилди. 14 январь куни Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов музокаралар учун Ашхободга боргани айтилмоқда.

Ноябрь ойи охирида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга уч томонлама газ иттифоқини тузишни таклиф қилгани маълум бўлганди. Россия томони бу таклиф сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмаслигини, гап тижорий манфаатларни мувофиқлаштириш ҳақида кетаётганини билдирди.

«Газета.уз»га турли манбалардан маълум бўлишича, бу масала россиялик ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар чоғида муҳокама қилинган. Дастлаб, Россия томони Россияда ишлаб чиқарилган табиий газни тескари тартибда, Қозоғистон орқали «Марказий Осиё — Марказ» (CАC) қувури орқали етказиб беришни таклиф қилган.

Россия томонининг асосий шарти Ўзбекистон газ узатиш тизимини бозор қиймати бўйича «Газпром» тасарруфига ўтказиш эди. Бундай талаблар ушбу шартларга рози бўлмаган «Қазақгаз» миллий компаниясига ҳам қўйилган. Россия томони илгари сурган иккинчи шарт Хитойга газ экспорт қилиш ҳуқуқидан воз кечиш эди. Яъни, «Газпром» шартномада Ўзбекистоннинг «UzGasTrade» компанияси ўрнига бўлишни таклиф қилган.

Декабрь ойида ўтказилган икки томонлама музокаралар натижасида Россия томони қўйган шартлар рад этилди. Газ таъминотининг техник имкониятларини баҳолаш бўйича бир қатор қўшимча учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Бироқ, зарур ишларнинг кўлами катта миқдордаги маблағларни сафарбар қилишни талаб қилади. Шу муносабат билан, таъминотни ташкил қилишнинг амалий имконияти даргумон, дейди манбалар.

ХЕШТЕГ: #газ экспорти, #Туркманистон
Шерзод Камалов 15.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Сиёсат

Толибон Ўзбекистондан электр энергияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилди

22.01.2023 788
Сиёсат

Ўзбекистоннинг газ бўйича «миллий манфаатлар ҳисобга олинмаган» келишувларининг тафсилотлари маълум қилиниши шарт!

20.01.2023 413
БухороСиёсат

Газ ва электр муаммоси: қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинди

11.12.2022 662
Сиёсат

Давлат бюджетини кемираётган ортиқча лавозим ва вазирликлардан қачон қутуламиз?

15.10.2022 831

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?