“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
🔹юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;
🔹юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;
🔹 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;
🔹2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
❕ 2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:
▫️Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
▫️Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
▫️Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
▫️Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
▫️Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.