Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Штатида 1 нафар ходим ишлайдиган «ИНБАЗАР»
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Штатида 1 нафар ходим ишлайдиган «ИНБАЗАР»
Бухоро

Штатида 1 нафар ходим ишлайдиган «ИНБАЗАР»

19.09.2024 656
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ижтимоий тармоқларда «Инбазар» савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида «Инбазар» савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда:
▫️«ИН МАГ» МЧЖ;
▫️«ГО ТРEНД» МЧЖ;
▫️«КДС САЛEС» МЧЖ.

Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.

Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширади.

Солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида «Солиқ» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида , мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган.

Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган «ИНБАЗАР» МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.

Шерзод Камалов 19.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик
Бухоро
Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Бухоро
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?
Бухоро
Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик

15.06.2026 58

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради

01.06.2026 86
Бухоро

Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

30.05.2026 129
Бухоро

Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади

21.05.2026 85

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?