Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Салкам 303 миллион сўмлик пулларни ўғирлаган гиёҳванд 5 йилга қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Салкам 303 миллион сўмлик пулларни ўғирлаган гиёҳванд 5 йилга қамалди
Бухоро

Салкам 303 миллион сўмлик пулларни ўғирлаган гиёҳванд 5 йилга қамалди

11.06.2024 257
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Бухоро вилояти, Вобкент туманилик 54 ёшли Ў.Ражабов ўзига аввалдан таниш бўлган шахснинг салкам 303 миллион сўмлик пул ва тақинчоқларини ўғирлади. Устига-устак, унинг гиёҳвандлиги ҳам ошкор бўлди.

Ҳолатга кўра, узоқ йиллар Россия Федерациясида меҳнат муҳожирлигида юриб, рўзғор тебратиб келган Ўткир Ражабов қишлоққа қайтгач, тузук иш бошини тутмаган. У Вобкент туманидаги Кулолчи кўчасида айланиб юрган ва ҳашаматли уйлар кўплигини кўргач, бу хонадонлар бой ва пулдор одамларга тегишли, дея мулоҳаза қилган. У хонадонлар орасида ўзига аввалдан таниш бўлган Алишер Набиевнинг ҳам данғиллама ҳовлиси борлигини билган. У уй эгасининг қачон ишга жўнаб кетиши, қачон қайтиб келиши ва шунингдек, унинг оиласидагилар ҳам қачон ва қай вақтда иш ва ўқишга бориб келишлари тўғрисида тўлиқ маълумот тўплаган.  Орадан бир неча кун ўтгач, ўз режасини амалга ошириш пайига тушган. Тўрт томони баланд деворлар билан ўралган ҳовлининг қўшни билан ёндош орқаравот тарафида бўлган ҳавоза орқали осилиб, пастга тушиш чорасини кўрган. Ўзидан из қолдирмаслик учун оёқ кийимини қўшни орқа эшиги олдидаги ўтлар орасига ботинкасини ечиб яшириб қўйиб, оёқ ва қўлига пайпоқ кийиб олган. Ҳавоза оша ҳовлига тушган. Ҳовлида ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, пул ва бойлик излай бошлаган. Дам олиш хонасидаги оғирлиги тахминан 40 килограммгача бўлган темир цейф унинг эътиборини тортган. Ўткир қийин уринишлар ва кўп куч сарфлаши эвазига темир цейфни ҳовлининг орқа эшиги олдигача судраб келтирган. Девор ва ёғоч зиналарда қирилган ва хасталанган излар қолган. Орқа эшикдан темир цейфни олиб чиққач, уни 500-600 метрча узоқликда жойлашган ўзининг ҳовлисигача олиб боришга кучи етмаслигини тушуниб етган. Шундан сўнг ўз уйига бориб, цейфни кўтара оладиган этак топиб, уни елкасига кўтариб келган.
Оиласидагиларнинг эътиборидан четда бўлган омборхонага цейфни олиб кириб, темир ускуналар ёрдамида унинг қулфини бузишга эришган. Бунинг учун жуда кўп вақт сарфлаган. Цейф ичида бўлган салкам 23 минг АҚШ доллари ҳамда катта миқдордаги тилла тақинчоқларни ўзлаштиришга муваффақ бўлган.
«Ўткир Ражабов жабрланувчига жами салкам 303 миллион сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган. Гумонланувчининг яшаш манзилида тинтув ўтказилганда, томорқасида, тандирхонасида, ҳожатхонасида, шунингдек, кийимлари чўнтагида  юқорисидаги чордоқда ва кийимларининг чўнтагида жами 1775,61 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари топилган. Ўрганувларга кўра, у кўп миқдордаги «Марихуанна» гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб, ундан ўзи доимий равишда истеъмол қилиб келгани аниқланди»,-деи Акрам Раҳимов.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланган Ўткир Ражабовга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.
У тайинланган жазо муддатини умумий тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди.

Шерзод Камалов 11.06.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро
6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 139

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 6

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 17

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:

04.06.2025 174

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?