Бухоро шаҳрида “Bukhara City” шоурумини жиҳозлаш мақсадида, лойиҳада белгиланган 3,5х1,5 метр ўлчамлардаги мойли бўёқда чизиладиган суратлар бўйича танлов эълон қилинади. Танловда иштирок этиш ниятида бўлган профессионал рассомларни чизадиган расм нусхалари олдиндан тақдим қилиши сўралади.
Танлов жорий йилнинг 17 июнь куни “Bukhara City” дирекциясининг бош офисида бўлиб ўтади. 3,5х1,5 метр ўлчамлардаги мойли бўёқда чизиладиган суратлар нархи 70 000 000 сум.
Танловда қатнашиш истагини билдирганлар дирекциянинг танлов савдоларини ўтказиш бўлимига (М.Муминов тел 223-03-35) мурожаат қилишлари мумкин.