Бухоро шаҳрида “Bukhara City” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида, мажмуа ҳудудини тозалаш ишларида жалб қилинган ҳашарчилар, махсус техника ҳамда юк машина ҳайдовчиларини иссиқ овқат билан таъминлаб, етқазиб бериш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов жорий йилнинг 30 сентябрь куни “Bukhara City” дирекциясининг бош офисида бўлиб ўтади. Тушлик 1 порцияси нархи 25 000 сум.
Танловда қатнашиш истагини билдирганлар дирекциянинг танлов савдоларини ўтказиш бўлимига (К.Ходжаев тел 223-03-35) мурожаат қилишлари мумкин.