Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиалида жонажон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами шукуҳи
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиалида жонажон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами шукуҳи
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида жонажон Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами шукуҳи

01.09.2023 415
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.
Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келмоқда.


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва ушбу қутлуғ санани юксак даражада ўтказиш бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилмоқда. Ушбу йилги байрам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан РШТЁИМ бухоро филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирини филиал директори Т.Мусоев очиб берди. Шунингдек, тадбирга вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Абдулхаков ҳам иштирок этиб, байрам тадбирига ташриф буюрган меҳмонлар, тадбир иштирокчилари, улар тимсолида бугунли шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган навбатчиликдаги ходимларни табриклади. Шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилинди.
Байрам тадбирида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Абдулхаков томонидан “Мустақилликнинг 32 йиллиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари РШТЁИМ Бухоро филиали директори Тохир Яхъёевич Мусоев ва филиал кадрлар бўлими инспектори Ҳилола Равшановна Нарзуллаеваларга топширилди. Уларнинг меҳнат фаолиятидаги фидоийлиги, меҳнатсеварлиги, халқчиллиги ва вазир томонидан берилган эътибор ҳамда ҳурматга муносиблиги эътироф қилинди.
Тадбирда филиалнинг меҳнат фахрийлари М.Ҳакимов, Б.Мамедов, Д.Гадоева ва ёш иқтидорли етук мутахассис М.Ражабовлар сўзга чиқиб, мустақилликнинг шукуҳлари, шукроналик, эл-юрт равнақи, яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.
Филиал ходимларининг ватанпарварлик, фидоийлиги, жонкуярлиги ва меҳнатсеварлиги фаолиятини кўрсатувчи видеолавҳалар намойиш қилинди. Виделавҳа ва табриклар орқали барча тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ, юқори кайфият, ўз хизмат вазифаларига нисбатан янада иштиёқ руҳияти улашилди.

Шерзод Камалов 01.09.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?