Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиалида байрам тадбири ўтказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиалида байрам тадбири ўтказилди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида байрам тадбири ўтказилди

31.12.2022 369
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида янги 2023 йил йил кириб келиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирни РШТЁИМ Бухоро филиали директори т.ф.н Т.Я.Мусоев очиб берди. Унда филиалнинг директор ўринбосарлари, бўлим мудирлари, бўлим катта ҳамширалари иштирок этдилар. Йиғилиш қатнашчилари ва ходимларни филиал директори янги йил байрами билан табриклаб, энг самимий ва эзгу ниятлар билдирди.

Азиз ҳамкасблар!

Янги йил мўъжизавий тарзда ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ёрқин орзулар, янги мақсадлар ва чексиз бахт-қувончни ҳамда эртанги ёруғ кунга интилишни бир-бирига боғлайдиган айёмдир. Ушбу ёрқин байрам ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. У ҳар биримизга ўзгача қувонч бахш этади, қалбларимизни эзгулик сари интилиш туйғуси билан тўлдиради, қондошларимиз ва дўстларимизга, Ватанимиз ҳамда халқимизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада мустаҳкамлайди.

Ушбу ҳаяжонли дақиқаларда Сизларга самимий ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этишдан ва Янги йил байрами билан самимий муборакбод этишдан, барчангизга мустаҳкам соғлиқ тилашдан мамнунман.

Янги йил ҳар бир оилага яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Уйларимизда, муборак заминимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Янги йил, янги бахт муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Шунингдек, тадбирда касаба уюшмаси раиси Б.Азимов, сўзга чиқиб байрам муносабати билан табрик тилакларини билдирдилар. Филиалда йил давомида ўзининг меҳнати, касбий маҳорати, фидоийлиги ва жонкуярлиги билан намуна бўлган 120 нафар ходимларга номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Номинация ғолиблари филиал касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совға-саломлар билан тақдирландилар. Бундан ташқари филиалда фаолият кўрсатаётган барча 520 нафар кичик тиббий ходимлар янги йил совғалари билан кўнгли шод этилди.

Тадбир охирида марказ фаолияти ва янги йил шукуҳини ифода этувчи видеоролик намойиш қилинди. Тадбир барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Шерзод Камалов 31.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?