Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Бухоро

Ромитанда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

29.10.2022 379
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Туманнинг “Аттарон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги янги ташкил этилган 120 ўринга мўлжалланган 8-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида Ромитан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Очилов, туман ИИБ ўринбосари Сардор Шерназаров, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шухрат Хўжақулов, туман бош имом хатиби Бобир Жўраев, туман Халқ қабулхонаси вакиллари, нуроний ота-онахонлар, МФЙ ходимлари, туман Мактабгача таълим бўлимининг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Очилиш маросимида мактабгача таълим ташкилоти тармоғини ҳозирги замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани туман ҳокими томонидан таъкидланди.

Тадбир давомида нуронийлар ушбу ишларга бош қош бўлган мутасаддиларга раҳматлар айтиб, ўз миннатдорликларини билдиришди. Шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, уларни ватанимизнинг муносиб фуқаролари, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тизимини ривожлантиришда самарали иш олиб боришига ишонч билдирилди.

“Инвестиция” дастури асосида “Бобир Асадбек Темур” МЧЖ раҳбари Толиб Икромов томонидан қурилиш ишлари амалга оширилган муассасанинг лойиҳа қиймати 3 миллиард 583 миллион сўмни ташкил этди. Фойдаланишга топширилаётган мактабгача таълим ташкилотида барча қулайликлар яратилган, гуруҳ хоналари талаб даражасида жиҳозланган, барча шароитлар муҳайё.

Тадбир сўнгида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Очилов томонидан қурилиш ишлари жараёнида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга эҳтиром рамзи сифатида ўзбекона тўн кийдириб, эсдалик совғаларини топширди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 29.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро
Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби
Бухоро
Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 560
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 120

Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби

20.04.2026 36
Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?