Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда “IMKON” савдо маркази иш бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда “IMKON” савдо маркази иш бошлади
Бухоро

Ромитанда “IMKON” савдо маркази иш бошлади

29.05.2023 426
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ромитан тумани “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғини “Шифокорлар” кўчасида “IMKON TREYD CENTR” масъулияти чекланган жамиятининг 31 филиали – қарийб 5 минг хилдан ортиқ мебель маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари, энг замонавий маиший техникалар билан савдо хизматини кўрсатувчи “ИМКОН” савдо маркази иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона вакиллари, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев ҳам иштирок этиб, Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кенг эътибор қаратилаётгани, мазкур ислоҳотлар ҳудудларда, хусусан туманимизда ҳам ҳусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалаётгани билан ўз аксини топаётгани таъкидланди.

Кўркам ва замонавий қиёфага эга савдо марказида харидорлар учун барча қулайликлар яратилган. Расталардаги 2 минг турдан ортиқ сифатли маҳсулотлари савдоси нафақат нақд пул, балки пластик карточкалар ҳамда кредит асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, дастлабки кунларда турли акциялар ва имтиёзли чегирмалар амалга оширилаётганидан барча мамнун.

– Савдо марказини ишга тушириш орқали 20 нафардан ортиқ туман ёшларини доимий иш билан таъминлашга эришдик. Фаолиятимизни кенгайтириш орқали мазкур рақамни тез фурсатда янада оширишни режалаштирганмиз, – дейди “ИМКОН” савдо маркази раҳбари Д.Муродов. – Барча маҳсулотларимиз сифатли ва кафолатга эга. Ўз сервис хизматимиз ҳам мавжуд. Халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг маиший шароитларини янада яхшиланиши йўлида оз бўлса-да ҳиссамиз тегишидан мамнунмиз.

Очилиш маросими, айниқса марказга ташриф буюрган туман аҳли учун ўзгача шодиёна ва қувончли тадбирга айланиб кетди. Эстрада гуруҳлари, таниқли бошловчилар ўз чиқишлари билан барчага аъло кайфият улашишди.

Шунингдек, қизиқарли савол-жавоблар, кўнгилочар дастурлар ташкил этилиб, каттаю-кичикларга, мунис онахонларга савдо марказининг эсдалик совғалари топширилди.

Шерзод Камалов 29.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?