Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан туман ҳокими ва хорижий инвесторлар ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан туман ҳокими ва хорижий инвесторлар ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди
Бухоро

Ромитан туман ҳокими ва хорижий инвесторлар ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди

21.01.2023 298
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоли масалалар мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига, хусусан, иқтисодий ўсиш ва камбағалликни қисқартириш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, ушбу йўналишда мамлакатда иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ва унга мослашиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини жадаллаштириш, «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсиш моделини тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун, 18 январь куни Ромитан тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман ҳокими Умеджон Барноев, Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Отабек Қазоқов, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда Россия ва Норвегиянинг “РИВОЖЛАНИШ МОДЕЛИ” халқаро консорциуми таъсисчиси Светлана Вертоградова билан туманда “Яшил энергия” манбаларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Музокара давомида мазкур лойиҳани амалга оширилиш босқичлари, томонлар масъулиятлари ва зарурий тадбирлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан “Яшил энергия” манбаларини қуриш учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, “РИВОЖЛАНИШ МОДЕЛИ” халқаро консорциуми компанияси вакиллари билан инвестицион келишув имзоланади.

Маълумот учун, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш мақсад қилинган.

Шерзод Камалов 21.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ғиждувон ҳокими номидан 80 млн сўм ундирилган: киберфирибгарлик схемаси фош этилди
Бухоро
Йил бошидан бери тадбиркорларга 97 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилди
Бухоро
Рақамли маконда болалар ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув курси ўтказилди
Бухоро
Боғчага имтиёзли навбат учун онлайн ариза топшириш бошланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ғиждувон ҳокими номидан 80 млн сўм ундирилган: киберфирибгарлик схемаси фош этилди

11.07.2026 92
Бухоро

Йил бошидан бери тадбиркорларга 97 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилди

10.07.2026 8
Бухоро

Рақамли маконда болалар ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув курси ўтказилди

09.07.2026 14
Бухоро

Боғчага имтиёзли навбат учун онлайн ариза топшириш бошланди

08.07.2026 63

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?