Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РЕЦЕПТСИЗ БЕРИЛМАЙДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТГАНЛИК УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > РЕЦЕПТСИЗ БЕРИЛМАЙДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТГАНЛИК УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?
Саломатлик

РЕЦЕПТСИЗ БЕРИЛМАЙДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СОТГАНЛИК УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР?

19.08.2020 76
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати”да халкаро патентланмаган номи (дори воситаси таркибидаги фаол модда (субстанция)нинг номи) билан 192 та дори препаратлари ва савдо номи билан 1032 та мажмуавий препаратлар киритилган.

Бу рўйхатда бўлмаган дори воситасини шифокор рецептисиз сотишга белгиланган жавобгарлик тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова маълумот берди:

— Рецептсиз бериладиган дори воситалари мамлакатимиз фармацевтика бозорининг тахминан 30 фоизини ташкил этади. Ҳатто врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш тақиқланади.

Қонунчиликка кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецептсиз сотиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жаримага сабаб бўлади. Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецептсиз сотиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жаримага сабаб бўлади. Мазкур тартиб 2020 йил 23 октябрдан кучга киради.

Бу қонунбузарликни дорихона мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) амалга оширса, бу холат лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.

Шерзод Камалов 19.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 511
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 549
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 239
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 484

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?