Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди
Бухоро

Президент Ромитандаги маҳаллада меҳмон бўлди

10.08.2023 371
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Қаҳрамон маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. 

Бу ерда 3 минг 900 нафарга яқин аҳоли яшайди. Маҳалланинг драйвери ҳунармандлик ва иссиқхона хўжалиги дейиш мумкин. 200 гектар майдондаги иссиқхоналарда бозорбоп сабзавотлар етиштириб сотилади. Шунингдек, мебелсозлик, тикувчилик, зардўзлик яхши ривожланган. 

Президентимиз шу ерлик Ҳалил Қобилов ва Гулбаҳор Тўхтаевалар хонадонида бўлди. Қўни-қўшнилар, оқсақоллар йиғилиб, самимий давра қурилди.

Маҳалла раиси ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. 

Маҳаллада ўндан ортиқ савдо дўкони, тикувчилик устахоналари, меҳмонхона ва ресторанлар бор. Уларда маҳаллий ёшлар ишлаб, даромад топмоқда. Умуман айтганда, маҳаллада ишсиз одам йўқ, ўтган даврда биронта жиноят содир этилмаган. 

“Обод маҳалла” дастури асосида инфратузилма яхшиланган. Хусусан, ички йўллар асфальтланиб, пидёдалар йўлаклари қурилган. Трансформатор ўрнатилиб, электр тармоқлари янгиланган.

– Одамларга нима куч беради? Ислоҳотлар натижасини ўз ҳаётида кўриш. Бугун одамларимиз шундай руҳ билан эртанги кунга интилаяпти. Ҳаракат қилган оиланинг бири икки бўляпти. Халқимиз бизга катта ишонч билдирди. Янада ўзгаришларни, янги ташаббусларни кутаяпти. Бу жуда юксак масъулият, – деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда нуронийлар ёшлар тарбияси, туман ривожи бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шерзод Камалов 10.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Бухоро
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади
Бухоро
Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади
Бухоро
Мактаб ва шифохона ерларини сотиш тақиқланиши мумкин
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

08.08.2026 20
Бухоро

Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади

08.08.2026 46

Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

07.08.2026 30
Бухоро

Мактаб ва шифохона ерларини сотиш тақиқланиши мумкин

07.08.2026 6

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?