Президент қарори билан қуйидаги тайинловлар амалга оширилди
➖ Улуғбек Мурадов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;
➖ Мурат Мирзаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;
➖ Дилшод Саттаров Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
▪️ Бахтиёр Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
❗️ Президент қарори билан Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов, Гулнора Рахимова иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
❗️ Президент қарори билан Нозим Холмуродов, Олимхон Рустамов, Хуррам Тешабоев, Ойбек Хамраев, Сарвар Хамидов, Бахриддин Абидов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
❗️Аҳадбек Ҳайдаров, Одилбек Исаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди.
Улуғбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
❗️Лутфулло Умурзоқов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
❗️Миршод Махмудович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
❗️Фаррух Жахонгирович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
❗️Мирзохид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.