Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Пойжўй” маҳалласида тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Пойжўй” маҳалласида тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
Бухоро

“Пойжўй” маҳалласида тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

08.07.2023 138
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ҳам ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.

Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун, 7 июль куни Ромитан туманининг 4-секторга қарашли “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари, шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситвлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ерни кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, маҳалла аҳлини янги бинонинг фаолият бошлаши муносабати билан муборакбод этди ҳамда бу ерда фаолият олиб бораётган саломатлик посбонларининг келгуси ишларига эса муваффақиятлар тилади.

Маросимга йиғилганлар мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, тўкин-сочинлик ва фаровонлик учун Яратганга шукроналар келтирдилар. Шундан сўнг маҳалла аҳли бир пиёла чойга таклиф этилди.

Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Эндиликда тиббий ускуналар, дори-дармонлар, замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тиббий пунктлар қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади.

Тиббиёт пунктларида электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди.

Шерзод Камалов 08.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади
Бухоро
Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Бухоро
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади

24.01.2026 224

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида

17.01.2026 41
Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 84
Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 243

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?