Шуҳрат Боймуродовнинг маълум қилишича, резина қўлқоплар COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилишда самара бермайди.
«Тўлиқ ҳимояланиш учун антисептик воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки COVID-19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу ҳолат инфекцияни юқтириб олиш хавфини туғдиради» – деди профессор.
Аввалроқ Шуҳрат Боймуродов докадан ёки пахта матосидан қилинган тиббий ниқоблар юз терисига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, одам иммунитети танқислиги вируси (ОИВ) билан яшаётган инсонларда вирусли юкламалар турли хил асоратларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб ўтганди.