Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги қарори 7-бандига кўра талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан:
➖ давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
👉 Талаба касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади.
👉 Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Шундай экан юқоридаги талаблар асосида хусусий ОТМдан давлат ОТМсига ўқишни кўчириш мумкин.