Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Халқаро хотин-қизлар байрами Бухорода ҳам кенг нишонланмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Халқаро хотин-қизлар байрами Бухорода ҳам кенг нишонланмоқда
Бухоро

Халқаро хотин-қизлар байрами Бухорода ҳам кенг нишонланмоқда

06.03.2025 108
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бухоро шаҳридаги мусиқали ва драма театрида бўлиб ўтган тантанали тадбирда айни жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.  Тадбирга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришаётган, ижтимоий ҳаётда фаол, маҳаллалар ободлиги, оилалар турмуш фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар таклиф этилдилар.

Тантанада вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни ва улар тимсолида бухоролик барча хотин-қизларни байрам билан самимий табриклади. 

Эътироф этилганидек, мамлакатимизда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмаларни эгаллаб, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш каби муҳим масалаларни ҳал этишга эътибор қаратилмоқда. Давлат даражасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар аёлларни янги Ўзбекистонни барпо этишнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб, Ватанимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда.

Хусусан вилоятимиз ҳудудидаги “Қизбиби”, “Биби Орифа”, “Жўйбори Калон”, “Модарихон”, “Биби Саида” мажмуаси каби муҳташам меъморий обидалар муҳтарама оналаримиз, Бухоронинг зукко аёллари даҳосига бағишланган эҳтиром монументи десак муболаға эмас. 
Ўрни келганда, баъзи маълумотларга тўхталсак, сўнгги 7 йил ичида вилоятимизда ишбилармон аёллар сафи ҳам кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 25 минг нафардан ошди.

Хусусан, Янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилган сайловларда Олий Мажлис Сенатида 1 нафар, Қонунчилик палатасида 1 нафар, маҳаллий Кенгашларимизда эса 103 нафар вилоятимиз аёлларига ишонч билдирилди. Бундан ташқари, вилоятимизда 2395 нафардан зиёд хотин-қиз турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келишмоқда. Ҳозирда илм-фан соҳасида ҳам вилоятимиздаги олий ўқув юртларида жами 500 га яқин олима аёлларимиз фаолият кўрсатмоқда.

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деган эзгу тамойил асосида, 2024 йилда вилоятимизда 59 916 нафар хотин-қизга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Худди шундай, 3 минг 91 нафар аёлга шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун 18 миллиард 864 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилган. Саъй-ҳаракат туфайли 181 минг 433  нафар  аёл бандлиги таъминланган.   

Вилоятимиз бўйича айни вақтга қадар 152 нафар ижтимоий шароити оғир хотин-қизларимиз уй-жойлари таъмирлаб берилган. Ўтган йилнинг ўзида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 25 миллиард  сўмга яқин кредит ва субсидия ажратилган. Натижада 26 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз доимий иш ва даромадга эга бўлдилар.

Шунингдек, 2024 йилда эҳтиёжманд оилаларга мансуб 30 нафар қизлар олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилинган бўлса, 121 нафар талаба қизга шартнома пуллари тўлаб берилган. 

Қувонарлиси, куни кеча Президентимизнинг  “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосида 4 нафар бухоролик аёлларимиз давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланишди. Шунингдек, Нилуфар Руҳиллаева ҳамда Дилшода Баҳронова сингари зукко қизларимиз Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлишганлиги барчамиз учун фахр ва ифтихор намунасидир. 

Шерзод Камалов 06.03.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?