Билиб-билмай дорихоналардан ҳар хил дори воситаларини сотиб олиб истеъмол қилишни бас қилиш шарт. Дорингиз овқат бўлсин, овқатингиз дори.
🍊🍐 Тўрт фасли тўкис бўлган Ўзбекистонда ҳозир ёз, айни пишиқчилик пайти. Сархил мевалар турли витамин ва минералларга бойдир. Шулар билан озиқланинг.
👉 Пиширилган овқатни бир кунда бир марта истеъмол қилинг, чунки мамлакатимизда ҳукм сураётган ҳаво ҳарорати шуни тақозо қилади.
❗️Ўз тана ҳароратингиздан паст бўлган совуқ сув ичманг, иложи бўлса фақат қайнатилган ёки қайнатиб совутилган сув ичинг. Газли ва рангли ичимликларни мутлақо истеъмол қилманг, шунга одатланинг.
🥗Инсон касал бўлмаслиги учун меъёрида ва ундан ҳам камроқ овқат ейиши керак. Меъёрни билиш учун нафсни тийиш керак.
🏃♀️🏃Ҳозирги замонда одамлар деярли пиёда юришмайди, айниқса шаҳарларда жисмоний иш жуда кам. Аксига олиб одамлар яхши овқатланишади, овқат турлари икки-уч баробар кўпайди. Яъни емак-ичмак бисёр, бироқ уларнинг кучини сарф қилиш жуда камайди. Бу эса касалликнинг хилини ҳам, сонини ҳам кўпайтиради.
🍇🧅🥜Асал, қовоқ, қовун, ялпиз, укроп, пиёз, саримсоқ, турп, гуруч, қора седана, анжир, ёнғоқ, узум, беҳи… Бу мева ва сабзавотларнинг бари халқ табобатида дори ҳисобланади.