Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Андижонда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб, каналга ташлаб юборди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Андижонда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб, каналга ташлаб юборди
Бухоро

Андижонда ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб, каналга ташлаб юборди

09.06.2023 1k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Марҳум ота тўнғич қизига нисбатан доимий равишда шаҳвоний тажовузлар қилиб келганлиги қотиликка сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 17:30 атрофида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Тонг массивидан оқиб ўтувчи “Х-4” номли каналнинг (Андижон канали) ГК-12 км.да жойлашган кичик сув дамбасидан шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоят ИИБнинг эксперт-криминалист мутахассислари иштирокида унинг бармоқ излари текширилганда, мурда Андижон вилояти, Балиқчи туманида доимий рўйхатда турувчи 1968 йилда туғилган И.Ш. эканлиги маълум бўлган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан Андижон вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тарбирлари давомида, ушбу жиноят марҳумнинг ўғли 2002 йилда туғилган А.Х. томонидан содир этилганлиги фош этилди.
Аниқланишича, марҳум И.Ш. мунтазам спиртли ичимликлар ичиб, 1990 йилда туғилган тўнғич фарзанди Х.М.га (аёл) нисбатан доимий равишда шаҳвоний тажовузлар қилиб келганлиги, Россияда ишлаб келаётган Х.М. бу ҳақида бирга ишлаб келган укаси А.Х.га айтганлиги, отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган А.Х. ҳеч кимга хабар бермасдан, шу йилнинг 28 май куни Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қонуний тартибда кириб, шу куни тунда яшаш хонадонига келиб, ётоқхонада бўлган отаси И.Ш.ни қўлларини боғлаб, пичоқ билан ҳужум қилиб, бўйин соҳасини кесиб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, А.Х. содир этган жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Юртобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Катта Андижон” магистрал каналига ташлаб келган ва 2023 йил 29 май куни соат 7:00 атрофида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, Қозоғистон орқали Россияга қонуний тартибда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 09.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро
6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 177

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 15

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 21

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:

04.06.2025 176

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?