Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, иссиқ чой ичиш ва қизилўнгачда ўсма ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик спиртли ичимликлар ва тамаки истеъмолига ўхшаш.
Тадқиқот доирасида мутахассислар 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган 456 мингдан ортиқ хитойлик фуқароларнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Одамлардан чой, алкоголь ва сигаретани истеъмол қилиш бўйича саволларга жавоб беришлари керак бўлган сўровномани тўлдириш сўралган. Барча иштирокчилар 9 йил давомида кузатилган.
Натижада олимлар мунтазам равишда иссиқ чой ва спиртли ичимликларни истеъмол қиладиган чекувчиларда қизилўнгач саратони ривожланиш хавфи фақат иссиқ чой ичадиганларда юқори эканлини аниқлашди.