Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоролик уруш фахрийларига Президент табриги етказилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоролик уруш фахрийларига Президент табриги етказилди
Бухоро

Бухоролик уруш фахрийларига Президент табриги етказилди

07.05.2023 360
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлашга, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Шу жиҳатдан Хотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Шинамгина ҳовлиси маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди.
Шу куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Ҳожимурот отанинг файзли хонадонига ташриф буюришди.
Учрашувда Ботир Зарипов Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. Президентимиз номидан тақдим этилган олтин суви юритилган “Шердор” соати эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.
Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, уруш фахрийсига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эҳтиром кўрсатилди.
Жанубий-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари Бухоро гарнизони ҳарбий хизматчиларининг тарғибот жамоаси ҳам бу хонадонда бўлиб, иззат-икром кўрсатди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Назар ота Шеровнинг хонадонида ҳам бўлишди. Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийсига Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

Шу куни мутасаддилар Бухоро тумани “Туркон” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 101 ёшли Файзулло Ҳожиев, Бухоро шаҳри Шофиркон кўчасида яшовчи уруш фахрийси, 96 ёшли Норбой Қаршиев, Чашмайи Аюб кўчасида яшовчи 98 ёшли Аҳмад Муҳсинов, “Ширбудин” маҳалласида яшовчи 94 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутова, “Ширбудин” кўчасида яшовчи Катизе Менсеитова хонадонида ҳам бўлишди.
Учрашувларда фахрийлар оғир уруш йиллари ва қаҳатчилик давридаги халқимиз матонати, сабр-тоқати, эртанги ёруғ кунларга бўлган қатъий ишончи орзиқиб кутилган ғалабани яқинлаштирганини, ўт-оловли жанггоҳларда кўплаб бухоролик жангчилар ўз жонини фидо қилганини таъкидлашди.


Вилоят раҳбари уруш фахрийларини самимий табриклаб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди.

Шерзод Камалов 07.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 239
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 197

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?