Бухородаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси зиёратчилар учун очилди

 Бухородаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси зиёратчилар учун очилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси 22 август куни зиёратчилар учун очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Бухородаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси зиёратчилар учун очилди

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳокими томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳоким ўринбосари Шоназар Ғайбуллаев Aдухолиқ Ғиждувоний мажмуасига борган. У мажмуадаги янги масжид қурилиши, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бораётганлигини кўздан кечирган.Бухородаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси зиёратчилар учун очилди

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳоким ўринбосари карантин чора тадбирларининг юмшатилганлиги, Мустақиллик байрамининг яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан зиёратгоҳдаги хавфсизлик мезонлари, намозхон ва зиёратчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, ташриф буюрувчилар карантин чора-тадбирларига амал қилишини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлади.Бухородаги Aбдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси зиёратчилар учун очилди

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши ҳақда хабар берилганди. Таъкидланишича, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия хам таъсис этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан бошлаб ҳар куни ишлаши хабар қилинган. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги карантиндан кейин масжидларда намозларни жамоа билан ўқиш учун ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини маълум қилган.

Мавзуга оид