Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода туман Солиқ бошқармаси юристи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, хизмат кийимдаги погонини юлиб ташлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода туман Солиқ бошқармаси юристи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, хизмат кийимдаги погонини юлиб ташлади
Бухоро

Бухорода туман Солиқ бошқармаси юристи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, хизмат кийимдаги погонини юлиб ташлади

02.05.2023 638
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда бир эркак ЙПХ ходимлари билан жанжаллашиб, уларни ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 5-сафарбар гуруҳ ЙПХ инспекторлари катта сержант Ж.С. ҳамда сафдор К.Б.лар ўзларининг хизмат ҳудуди ҳисобланган туман марказидаги Маърифат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда фуқаро Ф.Ж. Nexia’да шу кўчани кесиб ўтувчи йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. ЙПХ ходимлари ушбу ҳолатни расмийлаштириш мақсадида ҳодиса жойига зудлик билан етиб келишган.
Шу вақтда мазкур ҳолатга умуман алоқаси ва дахлдорлиги бўлмаган 1993 йилда туғилган, Бухоро вилояти Давлат Солиқ бошқармаси Қоракўл тумани бўлими маъмурий амалиёт юристи Н.Ў. ҳодиса жойига етиб келиб, ҳеч бир сабабсиз ҳолатни расмийлаштираётган ИИБ ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган ҳамда хизмат вазифаларини бажариб турган ходимларни ҳақорат қилиб, турли даражадаги тан жароҳатларини етказган.
Олиб борилган ўрганишлар ҳамда дастлабки тиббий текширув маълумотномасига кўра, мазкур ҳодиса натижасида катта сержант С.Ж.нинг “ўнг қўл 4-5 бармоқларида ҳамда ўнг қўл тирсак соҳасида шилинма”, сафдор Б.К.нинг эса “бўйин соҳасида шилинма” каби “соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил шикаст” тоифасига кирувчи тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат содир бўлган вақтда катта сержант С.Ж. ҳамда сафдор Б.К.лар хизмат вақти ҳамда хизмат кийимида бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 02.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Бухоро
Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Бухоро
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади
Бухоро
Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

08.08.2026 16
Бухоро

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

08.08.2026 35
Бухоро

Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади

08.08.2026 82

Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

07.08.2026 31

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?