Қоракўл тумани ҳудудида “Янги Алат” – янги газконденсат кони очишга муваффақ бўлинди.
19 август куни “Янги Алат” конига қарашли 1-сонли қудуқнинг 2342-2283 метр оралиғида юра даври ётқизиқларининг XV маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ ва газ конденсат маҳсулотлари олинди ва янги газконденсат кони очилди.
Тадқиқотлар қудуқдан кунлик 800 минг куб метр табиий газ ва 15 тоннадан ортиқ газконденсати маҳсулоти чиқаётганлигини тасдиқлади.Коннинг истиқболли захираси 2,2 млрд куб метрда ортиқ табиий газ ҳамда 70 минг тонна газ конденсатини ташкил қилади.