Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади
Бухоро

Бухорода Эрмитаж музейининг илк кўргазмаси ташкил этилади

19.08.2023 210
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Санкт-Петербургнинг Выборг шаҳрида ташкил этилган “Бухоро амирларининг Чор Россияси Императорларига ҳадялари” деб номланган халқаро кўргазмада қатнашди.
Дунёга машҳур Эрмитаж музейининг Выборг шаҳридаги филиали раҳбари, халқаро кўргазма ташкилотчилари, музей ходимлари Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошчилигидаги делегацияни кутиб олди.  
Ўзаро самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар халқимизнинг бой тарихи, маданияти, Россия императори ва Бухоро амирлари, Хива ва Қўқон хонларининг дипломатик муносабатлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Эрмитажнинг Выборг филиалига эсдалик совғалари ҳамда БухДУ олимларининг китоблар жамланмасини тақдим қилди. Кўргазмадан жой олган Бухоро амирлиги, Ўрта Осиё хонликлари, Хива ва Қўқон хонликларидан Россия императорига ҳадя қилинган совғалар, тарихий шарт-шароит сабаб олиб келинган буюмларни кўздан кечиришди.  
Эътиборли жиҳати шундаки, 33 экспонат илк бор омма эътиборига ҳавола этилди. Ишчи гуруҳ раҳбари БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов яқин фурсатда Эрмитаж билан ҳамкорликда ушбу халқаро кўргазмани Бухоро шаҳрида ташкил этиш таклифини илгари сурди.  
Шундан сўнг, Бухоро давлат университети делегацияси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Бухоро амири Абдулаҳадхон томонидан 1910 йилда қурилган жомеъ масжидида бўлди. Бу ерда масжид мутасаддилари билан учрашув ўтказилди. Масжид тарихи архитектураси билан танишди. Ўз даврида рус диёрида мазкур масжиднинг барпо этилиши халқимизнинг бағрикенглик маданиятининг тимсоли дейиш мумкин. Ушбу масжид Санкт-Петербургда истиқомат қилаётган мусулмонларнинг ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун бугунги кунда ҳам хизмат қилмоқда.  


Бухоролик делегация аъзолари Россия давлат Эрмитажи директори Академик Михаил Борисович Пиотровский билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида учрашув ўтказди. Унда археология, музейшунослик, реставрация масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Келишувларга эришилди. Учрашув давомида Бухорода “Эрмитаж кунлари” кўргазмасини ташкил этишга, шунингдек, ушбу йўналишдаги талаба, магистр, профессор-ўқитувчилар учун Эрмитажга стажировкалар ташкил этишга келишилди.  
БухДУ делегацияси Эрмитажнинг Шарқ халқлари, жумладан, Ўрта Осиё ва Ғарбий Европа бўлимларида бўлди. Шунингдек, Эрмитажнинг “Кўҳна манзилгоҳ”  ҳамда реставрация бўлимларида бўлиб тарихий ноёб экспонатларни сақлаш, уларни тиклаш, музейшунослик масалалари бўйича Эрмитаж илмий ходимлари билан фикр алмашилди. Бухоро тарихи археологияси бўйича экспонатлар кўздан кечирилди. Янги маълумотлар, экспонатлар қайд қилинди.  
Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетидаги учрашув кутилганидан мазмунли кечди. Қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети олимлари билан илмий ҳамкорлик қилиш, қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда истиқболли келишувларга эришилди.  

Шерзод Камалов 19.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 375

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 33
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 83
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 41

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?