Жорий йилнинг 30–31 июль кунлари Бухорода анъанавий қовун сайли ўтказилади.
Фестивалда қовуннинг «Амири», «Баргинай», «Бўрикалла», «Гулоби», «Кўкча» «Шерози» каби навлар етиштириш бўйича уста деҳқонлар иштирок этадилар.
Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдони ҳудудида бўлиб ўтадиган тадбирда кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйи ҳам ўтказилиб, махсус концерт дастурлари намойиш этилади. Тадбир сўнгида эса танлов ғолиблари аниқланиб, уларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.